Саудия Арабистонининг Яман билан чегарадош ҳудудида, Нажран шаҳридаги масжидлардан бирида шом намози пайтида террорчи ўз танасига ўрнатилган бомбани ҳаракатга келтириш орқали теракт содир этди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Охирги маълумотларга кўра, теракт 1 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Яна бир неча киши яраланган.

Ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига ИШИД террорчилик гуруҳи олди.