24-26 октябрь кунларида Ўзбекистонга расмий ташриф уюштирган Япония бош вазири Шиндзо Абэ 25 октябрь куни Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Унга Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилган.

Япония бош вазири Мустақиллик майдонига ташрифи давомида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулдаста қўйган.

Шиндзо Абэ шу куни Тошкентдаги япониялик ҳарбий асирлар дафн қилинган қабристонга ҳам ташриф буюрди ва уларнинг хотирасини ёд этди.

25 октябрь куни оқшомида Япония бош вазири ва Ўзбекистон бош вазири реконструкция қилинган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг очилиш маросимида қатнашишди.