9,8 млн аҳолига эга Швецияда қиролликка бир ҳафта ичида келган қочқинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди, яъни ўтган ҳафтада бу мамлакатга 9,5 минг муҳожир келди. Улардан қарийб 2,3 мингини катталар ҳамроҳлигисиз бўлган ўсмирлар ташкил қилади. Шу тариқа 2015 йилда мамлакатга кўчиб келганлар сони 105 мингга яқинни ташкил қилмоқда. Бу Европа Иттифоқида аҳоли жон бошига энг катта кўрсаткични ташкил қилади.

“Швецияга келаётган муҳожирларнинг энг катта гуруҳини суриялик, афғонистонлик ва ироқлик муҳожирлар, ўсмир қочқинлар орасида афғонистонликлар кўпчиликни ташкил қилади”, деб айтди Швеция миграцион бошқармасидаги манба ТАСС ахборот агентлиги мухбирига.

Ўтган ҳафтада янгиланган прогнозга кўра, жорий ва кейинги йилларда Швецияга келадиган қочқинлар сони 360 мингни ташкил қилиши мумкин. Бундай миқдордаги муҳожирлар бир нечта швед шаҳарлари аҳолиси сонини ташкил қилади.