“Япония Қирғизистон билан учта йўналиш бўйича муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратади”, деб айтди Қирғизистонга расмий ташриф билан келган Япония бош вазири Шиндзо Абэ.

Абэнинг айтишича, давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Японияга ташрифидан кейин анчагина фаоллашди.

Мен сизнинг давлатингиз билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаман ва юзага келган ижобий тенденцияни ривожлантириш учун ҳамкорликнинг учта йўналишини ажратаман: йўл ва бошқа инфратузилмаларни йўлга қўйишда кўмак кўрсатиш, саноат учун япон техник таълим турига бўйича ходимлар тайёрлаш ва гуманитар ҳамкорлик – япон тилига ва япон якка кураш турларига ўргатиш. Шунингдек, минтақа муаммоларини “Марказий Осиё + Япония” сўзлашуви доирасида ечишдаги ҳамфикрликни мустаҳкамлаш ҳам шулар жумласидандир”, деб айтди Шиндзо Абэ.