Сингапур ҳукумати Индонезиядан ўрмон ёнғинларида айбдор компанияларнинг номини билиб олмоқчи. Straits Times нашрининг ёзишича, ёнғин оқибатида Индонезия билан қўшни давлатлар ҳам қуюқ тутун билан қопланган.

Жакарта тергов ишларини олиб бораётганини таъкидлаганига қарамай, шу пайтгача ҳеч кимга нисбатан чоралар кўрилмади. Шу боис Сингапур расмийлари ишга киришиб, жараённи тезлаштиришга, керак бўлса, айбдорларни аниқлаш ва уларни жазога тортишда ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.

Сингапур қонунчилигига биноан, бундай ёнғинларни келтириб чиқаришда айбдор ташкилотларга нисбатан қўлланадиган максимал маъмурий жазо 1.4 млрд долларни ташкил қилади.