USA Today: Байденнинг ўлаётган ўғли отасидан президент бўлмасликни сўрамаган

Жаҳон 26 Октябрь 2015 3099

Америкалик ОАВларнинг тарқатган маълумотига кўра, сиёсатчи Жо Байденнинг марҳум ўғлининг сўнгги тилаги отасининг президентлик сайловида ғалаба қозиниши бўлган. Аммо Байденнинг ўзи бу гап-сўзларни инкор этиб келмоқда ва буларнинг барини “Голливудча фантазия” деб атамоқда, деб ёзади USA Today газетаси.

Маълумотларга кўра, Бо Байден 2015 йилнинг 30 май куни мия саратони оқибатида 46 ёшида вафот этди.

“Бо мени сайловда қатнашишимни истар ва унда ғалаба қозона олишимга ишонар эди. Аммо унинг ўлими олдидан ғеч қандай Голливудча саҳна бўлмади: у қўлларимни ушлаб : “Ота, сен ғалаба қилишга мажбурсан”, сингари сўзлар айтилмади. Бунга ўхшаш ҳолат ҳам бўлмади”, — деди вице-президент Байден 60 Minutes телешоусидан берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, президентликка номзод пойгаларидан кетишига сабаб, бу борада ғалаба қозона олмаслигига кўзи етганидандир. Унинг айтишича, бу оила аъзолари билан ҳамфикрликда қабул қилинган оғир қарор бўлган. Ўғлини йўқотиш ота учун қаттиқ зарба бўлди ва Байден президентлик кампаниясида иштирок этиш учун ўзида куч топа олмади, деб ёзади нашр.

Кўпроқ янгиликлар