"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛнинг 10-турида "Манчестер Сити" билан учрашувдаги голсиз дурангдан сўнг Уэйн Руни ҳақидаги саволлардан чарчаганлигини айтди.

"Нима учун ҳар ҳафта Руни ҳақида гапиришим керак? Ўзингизда фикр бўлса - ёзинг. Руни ҳақидаги саволларга жавоб бермайман, улардан чарчадим", - дейди ван Гал.

Таъкидлаш жоиз, журналистлар мураббийдан Манчестер дербисидаги Руниннинг ўйинига баҳо беришни сўрашган эди.

Қайд этиш керакки, "МЮ"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланувчи Руни ўтказилган 9та турда 2тагина гол урди. "Манчестер Сити" билан ўйинда эса уни "шаҳарликлар" ҳимоячиси Николас Отаменди "тўлиқ қуролсизлантирди".