АҚШ президенти Барак Обама Украинага ноябрда 1 млрд долларлик кредит тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда 26 октябрда АҚШ савдо вазири Пенни Прицкер матбуот-анжуманида маълум қилди.

“Президент ва Конгресс кейинги ойда Украинага учинчи бир миллиардлик кредит кафолатини тақдим қилмоқчи”, деб айтди вазир.

Прицкернинг айтишича, у Украина президенти Пётр Порошенко билан “Украинага инвестициялар жалб қилишга имкон берадиган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун учинчи кредит кафолатидан фойдаланиш имкониятларини” муҳокама қилди.

Ўз навбатида, Порошенко “АҚШнинг бу қарори ҳақиқий дўстнинг муносабати” эканлигини таъкидлаб ўтди.

Украина президенти матбуот хизмати маълум қилишича, Порошенко Прицкерга 25 октябрда ўтган маҳаллий ҳокимият органларига сайловларнинг ўтказилиши бўйича маълумот берган.