ХВЖ юанни захира валюталар саватига қўшишга тайёр

Иқтисодиёт 26 Октябрь 2015 7632

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Хитой юанини ўзининг захира валюталар саватига қўшишга тайёр. Бу ҳақда 25 октябрь куни Reuters агентлиги маълум қилди.
Агентликнинг қайд этишича, ХВЖ мутахассислари томонидан тайёрланган ва ташкилот директорлар кенгаши учун тавсиялар ўрин олган ҳисоботда юаннинг саватга қўшилиши бўйича ижобий хулосалар келтирилади.

“Техник томондан барчаси режа бўйича кетмоқда, шунингдек, ҳеч қандай сиёсий тўсқинликлар йўқ. Ҳисоботда келтирилган мутахассислик фикри жэньминьби (юаннинг расмий номи)нинг саватга қўшилиши томон оғмоқда, бироқ якуний қарорни директорлар кенгаши ҳал қилади”, - дея агентлик ташкилотдаги ахборот манбаси сўзларидан иқтибос келтирди.

2015 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши мўлжалланган директорлар кенгаши мажлисида мазкур қарор тасдиқланган тақдирда, юань саватга орадан бир йил ўтиб – 2016 йил октябрь ойида қўшилиши мумкин. Ташкилот август ойида амалдаги сават муддатини 2015 йил 31 декабридан 2016 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирган эди.
Айни пайтда ХВЖ овозлар пакетига тўсиқ қўйиш ҳуқуқига эга бўлган АҚШ мазкур ташаббусга ишончсизлик кўзи билан қарамоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар