Таҳлилчиларнинг тан олишича, чекиш XX асрнинг энг долзарб ягона эпидемияси бўлган. Унинг натижасида ер юзида 100 миллион нафар одам ҳалок бўлган. 2100 йилга келиб бу кўрсаткич 10 бараварга ошиши керак, деб ёзамоқда The New Daily нашри.

Аммо вазият бошқача кўринишда ҳам бўлиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда тамаки маҳсулотларига бўлган талаб пасаяётган бўлса, Хитой, Индонезия, Ҳиндистон ва Вьетнам каби мамлакатларда бу кўрсаткич ўсиб бормоқда.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иккинчи ёки учинчи тамакига ружу қўйган истеъмолчи ҳалок бўлмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида тамаки маҳсулотлари учун солиқлар миқдорини ошириш каби бир қатор таклифлар ўртага ташланмоқда.

Шу билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу борада муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан АҚШ ҳозирда тамаки маҳсулотларига муккасидан кетганларни даволаш учун йилига 180 миллиард доллар сарфламоқда ва бу кўрсаткич яқин йилларда ўсиб бориши кутилмоқда.