Япония Навоийдаги шифохона жиҳозланиши учун 5 млн доллар маблағ ажратади

Ўзбекистон 26 Октябрь 2015 1995

Япония Навоий шаҳридаги кўп тармоқли шифохонанинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Sputnik Япония ташқи ишлар вазирлиги спикери Ясухиса Кавамурага асосланиб хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, мазкур лойиҳа тўлиқ давлат маблағлари эвазига амалга оширилади. Навоийдаги тиббиёт маркази япониялик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган ўта замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

Томонлар Япония бош вазирининг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида мазкур битимни имзолашган.

«Соғлиқни сақлаш — Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши саналади. Биз мамлакатингизда тиббий хизмат даражасини оширишда ёрдам бераётганимиздан хурсандмиз ва мазкур лойиҳа бу йўналишда янги рамзий маънога эга бўлади», — дея қайд этиб ўтди Ясухиса Кавамура.

Ўзбекистондаги шифохона ва мактабларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда Япония ҳукумати бир неча маротаба ёрдам кўрсатиб келган.

«Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» Дастури асосида 1995 йилдан буён 340дан ортиқ лойиҳалар учун 22 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар