Японияда бугун 20 йилдан ортиқ қамоқда сақланган икки маҳбус озод қилинди. Осака шаҳри олий суди 11 ёшли қизни ўлдиришни режалаштирганликда айбланиб умрбод жазога ҳукм қилинган бу одамларга қўйилган айбловлар нотўғри эканлигини тан олди.

1995 йил июлида Осакадаги хусусий уйлардан бирида ёнғин келиб чиқиб, оқибатда уй эгаси бўлмиш 51 ёшли Кэйко Аоки хонимнинг 11 ёшли қизчаси тириклай ёниб кетган эди. Аёл фуқаролик никоҳидаги эркак Тацухиро Боку билан биргаликда суғурта пулларини олиш учун уйни атайдан ёқиб юборганликда айбланган эди. Эндиликда далиллар етарли бўлмагани аниқланди.