"Реал" ёшлари жамоаси ҳисобланмиш “Кастилья” жамоаси мураббийи Зинедин Зидан “Реал” бош мураббий Рафаэль Бенитес томон мақтов сўзларини юборишдан тортинмади.

“Бенитес клубга келиб ажойиб ишламоқда. Мен эса “Кастилья” жамоасини бошқариб, орзулар томон ҳаракатланишда давом этаман. Воқеалар ривожи кейинчалик қандай тус олишини кўрамиз”,— дейди Зидан.