Туркиянинг Botas компанияси томонидан Россиянинг “Газпром” давлат компаниясининг судга тортилиши “Газпром” расмий вакили томонидан “яхши” деб баҳоланди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

“Ҳакамлик суди — икки томонлама шартномани яна бир бор кўриб чиқишга имкон беради. Бу яхши. Шунга қараб судга бўлган жараёнда низони бартараф этиш мумкин бўлади”, — деди Куприянов.

Аввалроқ Туркия давлат компанияси Botas газ нархи билан боғлиқ масала юзасидан Россияни халқаро ҳакамлик судига топширган эди.