“Ўзбекнефтгаз” Қашқадарё вилоятидаги газ конини модернизация қилиш бўйича лойиҳани якунлади

Иқтисодиёт 27 Октябрь 2015 1676

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятидаги “Қўлтоқ” газ конини модерницазиялаш бўйича лойиҳани ўз якунига етказди. Бу ҳақда 27 октябрда чоп этилган Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги материалларида маълум қилинди.

Лойиҳада “Помуқ” газни сиқиш компрессор станциясини модернизация қилиш ва газни комплекс тайёрлаш қурилмасини реконструкция қилиш кўзда тутилган эди.

Sputnik нашрининг маълум қилишича, ўрнатилган янги технологик қурилма ўрта муддатли истиқболда газ босимининг пласт энергияси камайиб кетиши шароитида бу ерда газ олишни 1 млрд куб метрга ошириб беради.

52 млн долларлик лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” компаниясининг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

“Қўлтоқ” кони ўтган асрнинг 80-йилларидан бери эксплуатация қилиб келинади. “Ўзбекнефтгаз” қувватлари йилига 70 млрд куб метр табиий газ ва 8 млн тонна суюқ углеводородлар олишни таъминлаш имконини беради.

Кўпроқ янгиликлар