Яндекс интернет-портали ўз ахборот агентлигини ишга туширмоқчи, унда янгиликларни мухбир ва журналистлар эмас, автоматик алгоритмлар тайёрлайди.

Маълумотларни таҳлил ва мониторинг қилиш асосида хабарлар тайёрланади, — дейди лойиҳа раҳбари.

Даставвал, роботлар фақат йўлдаги тиқилинчлар ва об-ҳаво тўғрисида янгилик мақолачаларини тузади ҳамда интернет-фойдаланувчилар диққатини жалб қилган мавзуларни ажратади. Кейинчалик хизмат доираси кенгаяди.