2016 йилдан Ўзбекистонда MAN автобуслари серияли ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 27 Октябрь 2015 4205

2016 йилнинг февраль ойидан JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида паст полли “MAN A 22” шаҳар автобуслари серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ташкил этилган “Ўзавтосаноат” АК корхоналарида автомобиллар учун эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш” ихтисослаштирилган кўргазма-конференциясида JV MAN Auto-Uzbekistan вакили Ойбек Аюпов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи босқичда тайёр шассига кузовни йиғиш тамойили асосида алюмин кузовга эга, паст полли ва табиий газ билан ҳаракатланадиган шаҳар автобусларини ишлаб чиқиш ўзлаштирилади. Айни пайтда мазкур автобуснинг тажриба намунаси “Тошшаҳартрансхизмат” АК билан ҳамкорликда Тошкент кўчаларида синовдан ўтказилмоқда.

Автобуснинг техник хусусиятларига келсак, уч эшикли жамоат транспортининг узунлиги 12 метрни ташкил этиб, 90 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. 12,816 см3 сиғимлик двигателининг қуввати 310 от кучига эга бўлиб, EURO 5 талабларига жавоб беради.

Таъкидланишича, “MAN A 22” автобусининг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш дастури 4 босқичда амалга оширилиб, 2015-2016 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда автобус кузови каркаси, II босқич (2016-2018 йй)да эса ойнапластикли деталлар, олд ва ён ойналар, ўриндиқлар, подрамник ва кронштейнлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади.

2018-2020 йиллар(3- босқич)да эса электр жгут (тасма)лар, ёриткичлар, орқа томонни кўрсатувчи ойналар, пол қопламалари ва ички жилд, эшиклар, дарпарда (штора), турли хил аксессуарлар (қулф, даста, тасмалар) ишлаб чиқарилади.

Кўргазма-конференция чоғида ўзбекистонлик ишбилармонларга мазкур эҳтиёт қисмларининг маҳаллийлаштирилишида иштирок этиши учун асосий талаблар тўғрисида маълумотлар берилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар