АҚШ Қрим ва Украина шарқидаги ҳудудлар устидан фуқаролик ва тижорат парвозларини амалга оширишга тақиқловни 2016 йилнинг 27 октябригача узайтирди.

Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг федерал реестри сайтида айтилмоқда.
“Ушбу қарор АҚШнинг барча авиаташувчилари, тижорий операторлари, учишга рухсатномаси бўлган барча фуқароларига Симферополь ва Днепропетровск устидан муайян парвозларни амалга оширишга тақиқловни узайтиради”, дейилмоқда хабарда.

Бу орада тақиқлов бундай шахслар АҚШда рўйхатдан ўтган хорижий авиаташувчиларнинг ҳаво кемаларини бошқарганларида ҳамда АҚШда рўйхатдан ўтган фуқаролик самолётлари операторларига (хорижий авиаташувчилар бўлган ҳоллардан ташқари) тааллуқли эмас.