АҚШда "Тепки" лақабли кучук ўз хўжайинини отиб қўйди

Жамият 27 Октябрь 2015 2441

АҚШда ов ити ўз хўжайини ўқотар қуролдан жароҳатланишига сабабчи бўлди.

Ўтган ҳафтада Индиана штати шимолида ўрдак овлаб юрган 25 ёшли Элис Картер нохуш воқеага йўлиқди.

Маълум қилинишича, у дам олиш учун дарё қирғоғида тўхтаган ва милтиғини тош устига қўйган. Унга ҳамроҳлик қилаётган лабрадор зотли малларанг ити эса бехосдан қуролга тегиб кетиб, тепкини ҳаракатга келтирган ҳамда ўз хўжайинига жароҳат етказган.

Ушбу итнинг лақаби "Тепки" бўлиб, бу тасодиф кўпчиликнинг эътиборини тортган.

Воқеа жабрланувчиси тезда маҳаллий шифохонага етказилган, унинг ўнг оёғи 2 жойдан жароҳатланган.

Маҳаллий экология хизмати ходимининг айтишича, Элис исмли ушбу йигит ов вақтида ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилмаган.

У бошқа овчиларни бундай эҳтимолларни назарда тутишга чақирган.

Кўпроқ янгиликлар