Браконьерлар цианид заҳари билан Зимбабве Миллий паркидаги 22та филни заҳарлашди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Ҳайвонларнинг ўлган жасади паркнинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан топилган. Унинг сўзларига кўра, браконьерлар фақатгина учта жонзотнинг қозиқ тишларини олишга муваффақ бўлишган.

Парк ходимлари мазкур иш юзасидан жуда қаттиқ хавотирга тушишган.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, Зимбабведа браконьерлар томонидан филларнинг ўлдирилиши ҳолатлари октябрь ойида 63 донага кўпайган.