Келгусида АҚШдаги ёқилғи захирасининг ортиши ҳақидаги маълумотлр туфайли нефть нархида тушиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

Brent туридаги нефть нархи 27 октябрь куни соат 10.30даги Лондон биржасидаги савдоларга кўра 0,26 (0,55 фоиз) долларга арзонлашиб, бир баррели 47,28 долларни ташкил этган. Душанба кунги савдоларда бу турдаги нефть нархи 0,45 (0,94 фоиз) долларга пасайгани кузатилганди.

WTI туридаги нефть нархи эса Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) савдоларига кўра, 0,47 (1,07 фоиз) долларга камайган ва 43,51 долларга баҳоланган. Душанба куни ушбу турдаги нефть нархи 0,62 (1,39 фоиз) долларга пасайган эди.

Сўнгги 4 ҳафтада АҚШда нефть захираси 5 фоизга кўпайган, яъни 477 млн баррелгача ошган. Бу эса ўтган йилги айни вақтга нисбатан 1930 йилдан буёнги энг юқори кўрсатгич ҳисобланади.