Шимолий Ирландияда полиция 15 ёшли ўсмирни Британиянинг TalkTalk провайдерига хакерлик ҳужуми амалга оширилганлик бўйича тергов доирасида ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ Буюк Британиянинг TalkTalk телекоммуникацион компанияси хакерлик ҳужумига учраб, хакерлар томонидан мижозлар ҳақида маълумотлар ўғирлангани маълум қилинганди. Бироқ компанияда жиноятчилар ўғирланган маълумотлар етарлича эмаслиги туфайли жиноятчилар улардан мижозларнинг ҳисоблари билан турли фирибгарликлар амалга ошира олмасликлари таъкидлаб ўтилган эди.

“15 ёшли ўсмир компьютер технологияларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди”, дейилмоқда Лондон полицияси берган хабарда.

Таъкидланишича, ўсмир яқин орада сўроқ қилинади.