Буюк Британия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон 27 Октябрь 2015 1179

2015 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Британия ҳамкорлиги ижобий суръатларда мустаҳкамланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди. Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон — Британия кенгашининг ҳамраиси Барбара Ҳей бошчилигидаги Буюк Британия бизнес соҳа вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этаётгани ҳам буни яққол тасдиғи ҳисобланади.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар