Дамашқ: саудиялик ҳарбийлар ИШИД жангариларини Россия зарбаларидан қутқариб, Ямандаги урушга жўнатмоқда

Жаҳон 27 Октябрь 2015 6788

Сурия ҳукуматининг фикрича, Саудия Арабистони ва у бошчилик қилаётган ҳусийчиларга қарши коалиция ИШИД жангариларини Ямандаги урушга жўнатиш учун Суриядан олиб чиқиб кетмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Разведка маълумотларига кўра, 26 октябрда Адан аэропортига Туркиядан 4та самолёт келди. Улардан иккитаси турк авиалинияларига, биттаси Қатар авиалинияларига ва яна биттаси БАА авиалинияларига тегишли бўлган. Бу самолётларнинг бортларида ИШИДнинг 500 нафардан кўпроқ жангариси бўлган, улар Суриядан Россия авиазарбаларидан қутқариш мақсадида олиб чиқилган”, деб айтди Сурия Қуролли кучлари вакили Али Майхуб.

Майхубнинг таъкидлашича, операцияни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция зобитлари амалга оширган. Зобитлар жангариларни Яман ва Саудия Арабистонининг турли вилоятларига олиб кетишган.

“Жангарилар охирги кунларда ҳусийчилар билан жангларда катта талофат кўрган коалициянинг қуруқликдаги операцияларида иштирок этишлари керак. Мавжуд маълумотларга кўра, ИШИД жангариларини Суриядан олиб чиқиб кетиш бўйича операциялар яқин орада давом эттирилади”, деб айтди Майхуб.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар