Eriell халқаро нефтсервис гуруҳи, Ўзбекистоннинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги жойлашган нефть конларида 63та янги қазиб олиш қудуғи қуриш тендерида ғолиб чиқди. Бу ҳақда “Ўзнефтегазқазибчиқариш” АК вакили Sputnik нашрига маълумот берган.

Олдинроқ “Ўзбекнефтегаз” АК 2016-2018 йилларда мамлакатнинг жануби ва шарқида жойлашган, ишлаб турган нефть конларига 486 миллион доллар сармоя киритиши ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган, умумий нархи 480 млн доллар бўлган, 63та янги қазиб олиш қудуғи қуриш тендери эълон қилинган эди.

Лойҳа шу қаторда, Андижон, Қашқадарё ва Cурхондарё вилоятларида жойлашган 40 нефть қудуқларида, ер қатламини радиал ёришни ҳам кўзда тутган. Ушбу ишларнинг умумий қиймати 6 миллион долларни ташкил қилади.

“Ўзбекнефтегаз” олдинроқ 2015-2019 йилларда Ўзбекистоннинг нефть ва газ соҳасини ривожлантириш лойҳасини ишлаб чиққанди. Ушбу лойҳани амалга ошириш 2020 йилга келиб мамлакат шартли ёнилғи захиралари ҳажмини 468,7 млн тоннага (365 млрд кубометр табий газ газ ва 31,7 млн тонна суюқ ёнилғи) етказиши керак.

Маълумот учун, ҳозирги кунда "Ўзбекнефтегаз" МХК қазиб олиш қуввати йилига 70 млрд тонна газ ва 8 млрд тонна суюқ углеводород маҳсулотларини ташкил қилади. Охирги икки йил мобайнида қазиб олинган углеводород маҳсулотлари ҳажми эълон қилинмаган.