Эронда 2015 йилнинг 9 ойида қарийб 500 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинди

Жамият 27 Октябрь 2015 898

Эрон хавфсизлик хизматлари 2015 йилнинг дастлабки 9 ойида қарийб 500 тонна гиёҳванд модда мусодара қилди. Бу ҳақда Теҳронда Эрон ички ишлар вазири Абдулрўз Раҳмони Фазлий “Марказий Осиё аксилнаркотик квинтети” VI йиғилишидаги нутқи давомида айтиб ўтди. Йиғилишда Россия, Эрон, Озарбойжон, Покистон ва Тожикистон давлатларининг гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига қарши курашувчи давлат идоралари раҳбарлари иштирок этди.

“Жорий йилнинг дастлабки 9 ой ичидаёқ Эрон хавфсизлик хизматлари гиёҳвандфурушлардан 479 тоннадан кўпроқ гиёҳванд модда мусодара қилди. Шу давр ичида 2 мингдан кўпроқ гиёҳвандфуруш гуруҳлар йўқ қилинди. Эрон ҳар йили гиёҳвандфурушлардан тортиб олинган 60 тоннадан кўпроқ гиёҳванд моддаларни ёқиб юборади. Бу бизнинг ушбу ёвузлик билан курашдаги қатъиятлигимизни намоён қилади”, деб айтди Раҳмони Фазлий.

Вазир келтириб ўтган маълумотларга кўра, Эрон ҳар йили гиёҳвандфурушлик ва наркотрафикка қарши кураш учун 1 млрд доллар сарфлайди. Бу маблағлар шу жумладан чегаралар инфратузилмасини реконструкция қилиш, уларни мустаҳкамлашга сарфланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар