Франция сенати Ливан ва Ироқ Кудистони қочқинлари учун 800 минг евродан иборат молиявий кўмак ажратиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда 27 октябрь куни республика юқори палатаси вакили Жерар Ларше маълум қилди.

Маълум қилишинишича, 309 минг евро тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи Мальта ордени ҳисоб рақамига ўтказилади. Кўрсатилажак ёрдам Ироқ Кудистонида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этиш ржесини амалга оширишни истаган Мальта ордени дастурига йўналтирилади.

115 минг евро эса Суриядаги ёшларни савод чиқариши учун ёрдам берадиган Oeuvre d'Orient ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Бундан ташқари, 385 минг евро Ироқ Курдистонидаги ўсмирлар психологияси масаласида ёрдам кўрсатувчи Франциянинг техника ва тараққиёт ҳамкорлик агентлиги (ACTED)га тақдим этилади.