Американинг General Motors компанияси автомобилларнинг двигатель қисмидаги мойлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли дунё бўйича 1,4 млн машиналарини ортга қайтариб олади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, машиналарда ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида айнан шундай қарорга келинган.

Компания вакили Ален Эдлернинг сўзларига кўра, кўрсатиб ўтилган камчиликларни таъмирлаш кутилган натижани бермайди.

Шундай камчилиги аниқланиб таъмирланган машиналарнинг таъминан 1,3 мингтасида ёнғин қайд қилинган. Гап 1997 йилдаги машина моделлари ҳақида кетмоқда.