Goal: Абрамович вазиятни ўнглаш учун Моуриньога 2 ҳафта вақт берди

Спорт 27 Октябрь 2015 1887

«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо камида 2 ҳафта давомида истеъфога чиқарилмайди. У “Сток Сити”га қарши 7 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Англия чемпионатининг 12-тур учрашувига қадар ўз лавозимида қолади.

Goal.com нашрида ёзилишича, ноябрдаги терма жамоа ўйинларига танаффус вақтида лондонликлар хўжайини Роман Абрамович ва клуб раҳбарияти ушбу ҳолатни муҳокама қилишади.

Муҳокама вақтида “Челси” мавсум якунига кўра, Чемпионлар лигасига йўлланмани берувчи биринчи тўрт ўриндан қанчага ортда қолаётани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Айни дамда жамоа тўртинчи ўринда бораётган “МЮ”дан 9 очкога ортда қолмоқда.

Агар Моуриньо истефога чиқарилса, унинг ўрнига жамоани мавсум охирига қадар ватинчалик бошқариб турадиган мураббий тайинланади.

Ҳозирда жамоа 4-ўринни эгаллаб турган «МЮ»дан 9 очкога ортда бормоқда.

Моуриньо истеъфога чиқарилган тақдирда жамоани мавсум охирига қадар вақтинчалик мураббий бошқаради. Асосий номзодлар сифатида Хосеп Гвардиола ва Диего Симеоне номлари тилга олинмоқда, аммо улар 2016 йилнинг ёзига қадар бўш эмас.

«Челси» навбатдаги ўйинни 31 октябрь куни «Ливерпуль»га қарши ўз ўйида ўтказади.

Кўпроқ янгиликлар