Google компанияси янги тизимни жорий этди. Унга мувофиқ қочқинлар ва муҳожирларнинг смартфонларига бир вақтнинг ўзида улар ҳаётларини хавфга қўймасликлари учун муҳим маълумотлар узатибтурилади. Бу ҳақда Huffpost Tech нашри ёзмоқда.

Компания бу борада Халқаро қутқарув қўмитаси ва қочқинлар ва муҳожирларга ёрдам бериў мақсадида турар-жой, таранспорт, тиббий хизмат ва бошқа турдаги ёрдамларни узатиб турувчи Mercy Corps сайти билан ҳамкорлик қилади.

Google бугунга келиб, шу иш юзасидан 5,5 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди. Суммадан 11 млн доллари турли ташкилотлардан: Doctors Without Borders (“Чегара билмас шифокорлар”), International Rescue Committee (Халқаро қутқарув қўмитаси), Save the Children (“Болаларни қутқариш”) ва the United Nations High Commissioner for Refugees (БМТнинг қочқинлар иши бўйичабошқармаси) томонидан тақдим этилган.

Компания немис тилини яхши биладиган араб ва форсларни ҳамкорликка чақирган. У бу билан Google Translate сўз бойлигини ошириб, Яқин Шарқдан Германияга келувчи одамларга ёрдам кўрсатмоқчи.