iPhone смартфонининг барча авлоди сувга чидамлилик борасида синовдан ўтказилди

Технология 27 Октябрь 2015 2550

Видеоблогер Зак Стрели iPhone смартфонининг барча авлодини бирма-бир сувда чидамлилик борасида синовдан ўтказди. У ишини iPhone 2G смартфонидан бошлаб iPhone 6S смартфони билан якунлади. Тадқиқотчининг натижалари ҳақда SlashGear маълум қилди.

Тадқиқот давомида ҳар бир қурилма ёқиб қўйилди. Сўнгра улардаги секундомер ишга туширилиб, қурилмалар сувга солинди. Шу йўл билан смартфонларнинг сув остида ёниқ ҳолатда қанча вақт ишлаши текшириб кўрилди. Қатордан биринчи бўлиб iPhone 2G чиқиб кетди. Сўнгра навбатма-навбат қолган смартфонлар ҳам ўчиб қолди. Улар орасидан энг узоқ чидаб берганлари iPhone 3G ва iPhone 5S смартфонлари бўлди.

iPhone 6S блогер ўйлагандан ҳам кўра тезроқ ўчиб қолган. Гап шундаки, аввалроқ бир қанча блогер YouTube орқали iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларининг сувга чидамлилигини намойиш этишган эди. Блогер Зак Стэйли қурилмани бир соат давомида сувда сақлаб турган. Тадқиқот тугаганидан сўнг, блогер смартфондан ҳеч қандай нуқсон топмаган. “Home” тугмачаси ҳам, камера ҳам, наушниклар ҳам ва ҳатто 3D Touch янги функцияси ҳам ишлаверган.

Кўпроқ янгиликлар