ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунлар мажмуасини йўқ қилди

Жаҳон 27 Октябрь 2015 5169

ИШИД жангарилари Сурия шимоли-шарқидаги тарихий Пальмира шаҳридаги устунлар мажмуасини портлатиб юборди. Бу ҳақда Ливандаги "Ан-Нахар" газетаси сайтида маълум қилинган.

Хабарда йўқ қилинган устунлар миқдори ва уларнинг қайси даврга мансублиги ҳақида маълум қилинмаган.

ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси объекти ҳисобланган Пальмира шаҳри устидан назорат 2015 йил май ойида ИШИД жангарилари қўлига ўтган эди.

Аввалроқ, октябрь ойи бошида Суриянинг Пальмира шаҳридаги антик даврга оид обидалардан яна бири бўлмиш Триумфал арк ИШИД жангарилари томонидан портлатиб юборилган эди. Қайд этиш керакки, милоддан аввалги II асрга мансуб арк шу давргача тарих силсилаларига дош бериб, ўзининг 20 метрлик баландлигини сақлаб келганди.

Август ойида эса жангарилар Пальмира шаҳридаги 2 минг йиллик ибодатхонани портлатиб юборганди.

Сентябрь ойида эса ИШИД Пальмира археологик комплексидаги бир нечта мақбара минораларини портлатиб, йўқ қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар