ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунларга қўшиб 3 кишини портлатиб юборган

Жаҳон 27 Октябрь 2015 3591

ИШИД жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳридаги тарихий устунлар ҳудудида аввал 3 кишини қатл қилиб, кейин уларнинг жасадини устунлар билан биргаликда портлатган. Бу ҳақда ССN хабар берди.

Маълум қилинишича, қатл қилинганлар жангарилар Пальмирани босиб олгач, асир қилинган маҳбуслар бўлган. Уларнинг шахси ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бироз олдинроқ, ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунлар мажмуасини йўқ қилгани ҳақида хабар берилганди.

ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси объекти ҳисобланган Пальмира шаҳри устидан назорат 2015 йил май ойида ИШИД жангарилари қўлига ўтган эди.

Аввалроқ, октябрь ойи бошида Суриянинг Пальмира шаҳридаги антик даврга оид обидалардан яна бири бўлмиш Триумфал арк ИШИД жангарилари томонидан портлатиб юборилган эди. Қайд этиш керакки, милоддан аввалги II асрга мансуб арк шу давргача тарих силсилаларига дош бериб, ўзининг 20 метрлик баландлигини сақлаб келганди.

Август ойида эса жангарилар Пальмира шаҳридаги 2 минг йиллик ибодатхонани портлатиб юборганди.

Сентябрь ойида эса ИШИД Пальмира археологик комплексидаги бир нечта мақбара минораларини портлатиб, йўқ қилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар