Исроиллик учувчилар “ақлли” шлемлар билан таъминланади

Жаҳон 27 Октябрь 2015 1531

F-16I қирувчи самолётида парвоз қилувчи исроиллик учувчилар самолётнинг ҳолати ҳақида маълумот берувчи “ақлли” шлемлар билан таъминланади. Бу ҳақда Defense Aerospace нашри маълум қилди.

Шлем ёрдамида учувчилар самолётнинг турли датчиклари ва тизимларидан визуал кўринишдаги маълумотларни оладилар. Бу маълумотлар учувчининг ўнг кўзига махсус ҳимояланган ойна орқали туширилади. Учувчи парвоз баландлиги, самолётнинг жойлашган ўрни, тезлиги ҳақидаги ахборотни ёки борт радиолокацион станциясидан маълумотларни кўриши мумкин бўлади. Ойнага, шунингдек, парвоз вазифалари ҳақидаги маълумотлар ҳам чиқарилади. Шлемга парвозни ва учувчининг ҳаракатларини ёзувчи регистратор-камера ўрнатилади. Шлемнинг оғирлиги 6 килограммга яқинни ташкил қилади, бироқ бу учувчилар учун муаммо бўлмайди, чунки F-16I самолёти юқори манёврликдаги ҳарбий жангларда иштирок этмайди ва сезиларли юкламларга учрамайди.

Аввалроқ Исроилнинг Rafael Advanced Defense System компанияси Сеулда ўтган кўргазмада “Темир нур” жанговор лазер тизимини намойиш қилган эди. Бу тизим ракетага қарши мудофаани таъминлашга ва учувчисиз парвоз қурилмаларини уриб туширишга имкон беради. 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар