Жаҳонда гени ўзгартирилган организм маҳсулоти истеъмол қилиш оқибатида биринчи қурбон қайд этилди. Испаниялик Хуан Педро Карлос помидор еди ва унда бирдан аллергия реакцияси бошланди.

Унинг тамоғи бўғилди ва тана босими тушиб кетди. Етиб келган шифокорлар Карлосга ёрдам бера олишмади, деб хабар бермоқда “Медицина 99”.

Ўлим сабабини аниқлаштириш мақсадида, мутахассислар у еган помидор таркибини текшириб кўришди. Натижада маълум бўлдики, сабзавот таркибида худди балиқники сингари кимёвий бирикиб кетган ғаройиб аллергенлар бор экан. Бундан ташқари, помидор таркибида антибиотик ҳаракатини тақиқловчи қандайдир модда ва аллергия реакциясининг олдини олувчи лейкоцидлар бўлган.