Жанубий Корея президенти: КХДР таҳдидларига қарши туриш учун мудофаани мустаҳкамлаймиз

Жаҳон 27 Октябрь 2015 1657

Корея Республикаси шимолий қўшнисининг таҳдидларига қарши тура олиш учун ўз ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этади. Бу ҳақда президент Пак Кин Хе Миллий кенгашда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Юқори мудофаа қобилияти ва Шимолий Кореяга принципиал ёндашув диалог ва ҳамкорлик эшикларини очиб бериши мумкин”, - таъкидлади Хэ хоним.
Унинг сўзларига қараганда, Сеулнинг қатъий хатти-ҳаракатлари туфайли август ойида ҳарбий инқирознинг олдини олиб,

Пхеньян билан алоқа ўрнатиш имконияти яратилди. Ўшанда икки томон артиллерия зарбалари алмашиб, ҳарбий ҳаракатларига тайёрлана бошлаган эди, лекин музокаралар ёрдамида вазият тинчлантирилди.

Кўпроқ янгиликлар