Колумбиянинг марказий қисмидаги Бояка департаментида портловчи қурилма ва ўқотар қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган партизанлик ҳужуми оқибатида 11 нафар ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлди, деб ёзмоқда El Nuevo Herald нашри. Яна 3 киши яраланган.

Партизанлик ҳужумини Миллий озод қилиш партияси (ELN) вакиллари амалга оширган деб ҳисобланмоқда.

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ушбу ҳужумдан кейин армияга ELN исёнчиларига қарши ҳаракатларни фаоллаштиришни буюрди, ҳудудга вазиятни таҳлил қилиш учун ҳарбий самолёт жўнатилди. Ҳудудга катта миқдорда армия кучлари ташланди.