KUN.UZ дайжести: 27 октябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 27 Октябрь 2015 3609

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 27 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Япония бош вазири Қозоғистон президенти билан учрашди>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди. Учрашув чоғида Назарбоев Абэни қайта сайлангани билан табриклаб, жаҳондаги мураккаб сиёсий ва иқтисодий вазиятда муваффақиятли фаолият юритишни тилаб қолди.

Афғонистондаги зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 350 нафарга етди>>

Аввал хабар берилганидек, Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсри Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Жанубий Корея президенти: КХДР таҳдидларига қарши туриш учун мудофаани мустаҳкамлаймиз>>

Корея Республикаси шимолий қўшнисининг таҳдидларига қарши тура олиш учун ўз ҳарбий салоҳиятини оширишда давом этади. Бу ҳақда президент Пак Кин Хе Миллий кенгашда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

2030 йилда Қозоғистоннинг 56 фоизи газлаштирилади>>

2030 йилга қадар Қозоғистон ҳудудидаги аҳолижойларнинг 56 фоизи газлаштирилади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирининг ўринбосари Бақитжон Жақсалиев МДҲ электроэнергетик кенгашининг 54-йиғилишидаги чиқишида маълум қилди.

ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунларга қўшиб 3 кишини портлатиб юборган>>

ИШИД жангарилари Суриянинг Пальмира шаҳридаги тарихий устунлар ҳудудида аввал 3 кишини қатл қилиб, кейин уларнинг жасадини устунлар билан биргаликда портлатган. Бу ҳақда ССN хабар берди.

Қирғизистон ва Хитой чегарачилари аэропортларда қўшма операциялар ўтказадилар>>

Қирғизистон ва Хитойнинг чегара идоралари икки давлат аэропортларидаги назорат ўтказиш пунктларида хавфсизлик масалалари бўйича ахборот алмашувини йўлга қўяди. Бу ҳақда Қирғизистон вакиллари хабар берди.

ИШИД жангарилари Пальмирадаги тарихий устунлар мажмуасини йўқ қилди>>

ИШИД жангарилари Сурия шимоли-шарқидаги тарихий Пальмира шаҳридаги устунлар мажмуасини портлатиб юборди. Бу ҳақда Ливандаги "Ан-Нахар" газетаси сайтида маълум қилинган.

Осиё жанубидаги зилзила: Талофатлар фотосуратларда>>

Афғонистонда 26 октябр куни 7,5 балли ер қимирлаши содир бўлди. Унинг таъсри Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам сезилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларда аҳолининг уйлари, мактаблар ва бошқа бинолар шикастланди.

Туркия газ масаласида Россияни судга берди>>

Туркиянинг Botas давлат компанияси Россия устидан газ нархлари туфайли халқаро ҳакамлик судига даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда ҳарбий хизматчилардан бири муҳаббат туфайли ўзини-ўзи ўлдирганини маълум қилди>>

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда бўлиб турган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилардан бири ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Иордания пойтахтида пиротехника воситаси туфайли юз берган портлашда беш киши ҳалок бўлди>>

Иордания пойтахтида пиротехника маҳсулотларининг икки контейнири портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, ўн киши эса жароҳатланди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги мамлакат фуқаролар хавфсизлиги вакили Ияд ал-Амернинг маълумотига асосланиб.

Қирғизистонда ИШИДнинг Марказий Осиёда терактлар уюштиришга қанча пул сарфлагани айтилди>>

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Альфа” махсус бўлинмаси фахрийлари бирлашмаси раиси Артур Медетбековнинг сўзларига қараганда, ИШИД Марказий Осиёда терактрлар уюштириш, бу ерда одамлар ёллаш ва бошқа ишларга 70 млн доллар йўналтирганини баён қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Афғонистонда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 115 кишига етди>>

Афғонистонда минтақада 26 октябрда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 115 кишига етди, 538 дан ортиқ киши жароҳат олди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой берган бу маълумотларни Хитойнинг “Синьхуа” агентлиги келтириб ўтди.

Brent туридаги 1 баррель нефть нархи 47,28 долларга тушди>>

Келгусида АҚШдаги ёқилғи захирасининг ортиши ҳақидаги маълумотлр туфайли нефть нархида тушиш кузатилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

Alibaba асосчиси энг бой одам мақомидан маҳрум бўлди>>

Alibaba Group онлайн компанияси асосчиси миллиардер Жек Ма Forbes журнали талқини бўйича Хитойнинг энг бой одами мавқейидан маҳрум бўлди. Унинг ўрнига кучмас мулк инвестицияси билан шуғулланувчи Ван Цзянлинь кўтарилиб олди.

ХВЖ Саудия Арабистони ғазнасининг тез орада бўшаб қолишидан огоҳлантирмоқда>>

Яқин 5 йил ичида нефть нархининг пастлиги туфайли Саудия Арабистони бюджет танқислигининг тез ўсиши муаммосига дуч келади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали маълум қилди.    

Боксчи Рой Жонс Россия фуқаролигига эга бўлди>>

27 октябрь, сешанба куни машҳур боксчи, бир неча вазн тоифаларида кўп карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Рой Жонс Москвада Россия фуқаролигини берувчи паспортга эга бўлди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар тарқатмоқда.

Рио олимпиадасида илк марта қочқин мақомидаги спортчилар иштирок этиши мумкин>>

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2016 йилда Бразилияда ўтказиладиган Рио-де-Жанейро олимпиадасида қочқинга айланган спортчилар ҳам иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

GM ёнғин хавфи борлиги сабаб 1,4 млн дона автомобилини ортга қайтариб олади>>

Американинг General Motors компанияси автомобилларнинг двигатель қисмидаги мойлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли дунё бўйича 1,4 млн машиналарини ортга қайтариб олади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Путин Саудия Арабистони қироли билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди>>

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал Соуд билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.

АҚШ давлат қарзи чегарасининг оширилиши 2017 йил мартигача узайтирилади>>

АҚШ давлат қарзи чегарасининг оширилиши 2017 йил мартигача узайтирилиши мумкин, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Исроиллик учувчилар “ақлли” шлемлар билан таъминланади>>

F-16I қирувчи самолётида парвоз қилувчи исроиллик учувчилар самолётнинг ҳолати ҳақида маълумот берувчи “ақлли” шлемлар билан таъминланади. Бу ҳақда Defense Aerospace нашри маълум қилди.

Лавров: Россия терроризм босимига қарши барча чораларни қўллайди>>

Россия терроризм босимига қарши ҳар қандай чораларни қўллайди. Бу ҳақда Россия ва Беларусь идоралар кенгаши мажлисидан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтган. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28195 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15035 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56132 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1031 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 922 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3304 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 913 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1145 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 1510 Спорт
Кўпроқ янгиликлар