LG Display энг йирик ТВ-экран сотувчисига айланди

Технология 27 Октябрь 2015 2355

LG Display жаҳон бозорида ўз маҳсулотлари билан етакчиликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.

Ҳисоб-китобларга кўра, LG Display 2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари ичида 41,7 млн дона телевизион панель ишлаб чиқарга. Бу ушбу маҳсулот бўйича жаҳон бозорининг 22,9 фоиз улушини ташкил этади деганидир.

Таҳлилчиларнинг фикрича, LG Display йил охирига қадар 55 млн. экран чиқариб, ўз етакчилигини сақлаб қолади. Компания Хитой ишлаб чиарувчилари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган. У, шунингдек, LG Electronics кмопаниясининг ҳам ажралмасбўлаги ҳисобланади.

ТВ-экранлар ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринни Тайваннинг Innolux компанияси эгаллаган. У жорий йилда 39 млн. дона (21,4 фоиз) ТВ-панель ишлаб чиқарган.
Ушбу соҳада собиқ етакчи Samsung Display эса 38,7 млн. лик кўрсаткич билан учинчи ўринни қайд этган.

Кўпроқ янгиликлар