Маҳмуд Аббос: Фаластиндаги вазият яқин кунларда мураккаблашиши мумкин

Жаҳон 27 Октябрь 2015 1673

Фаластиндаги вазият яқин кунлар ичида Исроил ҳаракати туфайли янада мураккаб тус олиши мумкин, деб маълум қилган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

У бу ҳақда Европа Иттифоқининг хорижий ишлр ва сиёсат бўйича юқори вакили Федерик Могерини билан бўлган суҳбат давомида айтиб ўтган.

Бунга сабаб Қуддусда 2000 йилдан буён сақланиб келаётган муқаддас жойларни Исроил томонидан бузилаётганидир.

Аббос, шунингдек, Ғарбий қирғоқларда Исроил армияси ҳимояси остида одамларни Фаластин ҳукуматига қарши қайраб юрадиган элчилик ҳаракатининг ҳам дарҳол тўтатиш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Ўз навбатида, суҳбат бошиданоқ Могерини ЕИ Исроил ва Фаластин можаросига аралашмаслиги ҳақида айтиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар