Штаб-квартираси Йоханнесбургда жойлашган MTN Group телекоммуникацион компанияси рўйхатга олинмаган 5.1 млн SIM-карталар туфайли 5.2 млрд доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Шу йилнинг августида компания рўйхатсиз SIM-карталарни ўчириб қўйиши лозим эди. Аммо бу талабни бажармагани боис Нигерия бозор регулятори томонидан жаримага тортилди. Ҳар бир фойдаланувчи учун компания 200 минг найр ёки минг доллар тўлашга мажбур бўлади.
Компания бу борада регулятор билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.