Япония бош вазири Шиндзо Абэ Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоевдан Қозоғистонда япон бизнеси вакиллари учун “уй шароити”ни яратиб беришини сўради.

“Бугунги юқори даражали учрашувда мен Қозоғистон президентидан мамлакатингизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш учун япон ҳукумати ва хусусий секторлар ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирдим. Ҳурматли президент, мен сиздан шу ерда яна бир бор илтимос қилиб сўрайманки, Япония фуқаролари Қозоғистонда ўзларини худди иккинчи ватанларидек ҳис этишсин. Токи улар мамлакатингизда узоқ муддат бизнес тараққиёти учун хизмат қилишсин” — деди Абэ қозоқ-япон бизнес-форумида.

“Барча япон меҳмонлари бу ерда худди ўз уйларидагидек. Қаерда қозоқ, қаерда япон эканлигини ажратиб кўрингчи”, — деди Назарбаев форум қатнашчиларининг гулдурос қарсакларига ишора қилар экан.