Ўзбекистон ҳукумати 19 октябрда қабул қилинган қарорида беш йиллик муддатда миллий инфраструктурани ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, 2020 йилга қадар мамлакатда сифат менежменти бўйича янги стандартлар жорий қилинади.
Айтилишича, 2020 йилга қадар Ўзбекистонда 174 янги стандарт ишлаб чиқилиб, шулардан 71таси қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 43таси машинасозлик ва электротехник саноатга, 17таси нефть-газ сектори тизимига оид бўлади.

408 корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинади.
Ўзбекистон ҳукумати қуйидаги 8 тизимни жорий қилишни тавсия этмоқда:
ИСО 9001 – Сифат менежменти тизими;
ИСО 14001 – Экологик менежмент тизими;
ИСО 22000 – Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги менежменти тизими;
OHSAS 18001 – Саноат хавфсизлиги менежменти тизими;
ИСО/ТС 16949 – Автомобиль саноатида сифати менежменти тизими;
GMP – Тегишли саноат амалиёти;
ИСО 50001 – энергетик менежмент тизими;
ИСМ – интеграциялашган менежмент тизими.