Петербургнинг Смольнинск туман суди “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги MDK гуруҳидаги ахборотга чиқишни чеклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Суд ҳозирча ҳукмнинг мотивировка қисмини ўқиб эшиттирмади. Шу боис судьянинг қарори ҳозирча кучга кирган деб ҳисобланмайди. Жавобгарга апелляция учун 1 ой вақт берилади.
MDK бренди вакиллари бўлмиш “Сарафанка” компанияси юристлари бу борада бирор расмий изоҳ беришмади.

Ҳукмда таъкидланишича, гуруҳдаги 695 альбомнинг ҳар бирида порнографик характердаги 400-600 фотосурат мавжуд бўлиб, улар болаларнинг руҳий соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Шунингдек, гуруҳда ҳақоратли сўзлар иштирок этган постлар қолдирилади.