Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал Соуд билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, телефон суҳбати давомида томонлар Суриядаги вазиятни муҳокама этишган.

“Сурия инқирози бўйича томонлар фикр алмашишди. Шунингдек, жорий йилнинг 23 октябрь куни Россия, Саудия Арабистони, АҚШ ва Туркия юқори даражали вакиллари ўртасида Венада бўлиб ўтган учрашув хулосалари ва турли даража ҳамда форматдаги масалалар ҳам муҳокама этилди”, — дейилади хабарда.