Қирғизистон ва Хитойнинг чегара идоралари икки давлат аэропортларидаги назорат ўтказиш пунктларида хавфсизлик масалалари бўйича ахборот алмашувини йўлга қўяди. Бу ҳақда Қирғизистон вакиллари хабар берди.

Айтилишича, бу борадаги келишув Бишкекда ХХРнинг махсус делегацияси билан имзоланган.
“Бундан ташқари, республикамиз ва Хитой аэропортларининг ўтказиш пунктларида чегара назоратини кучайтириш мақсадида қўшма операциялар ўтказилади”, - маълум қилди чегара хизмати вакили.