Россиянинг Ботлих шаҳрида эркин кураш бўйича анъанавий халқаро турнир ўтказилди. Мазкур мусобақада Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Польша, Руминия ва Болгария давлатлари вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақалар якунларига кўра ўзбекистонлик Рашид Қурбонов (-74 кг) финалга қадар кечган беллашувларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медал совриндори бўлди.

Ушбу вазн тоифасида олтин медални россиялик Гаджи Набиев қўлга киритган бўлса, бронза медаллар Магомед Рамазанов (Россия) ва Данияр Кайсанов (Қозоғистон)га насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Рашид Қурбонов Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган эди.