Рио олимпиадасида илк марта қочқин мақомидаги спортчилар иштирок этиши мумкин

Спорт 27 Октябрь 2015 1439

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах 2016 йилда Бразилияда ўтказиладиган Рио-де-Жанейро олимпиадасида қочқинга айланган спортчилар ҳам иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

"Бу дунёдаги барча қочқинларни қўллаб-қувватлаш рамзи бўлади. Улар бирон терма жамоага мансуб бўлишмайди. Улар олимпия байроғи остида иштирок этишади", дейди Бах АР нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Рио олимпиадаси 2016 йилнинг 5 августидан 21 августгача бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар