Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси ўз автомобилларини Сурия, Ливан, Миср ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистларга компания раҳбари Бу Андерссон маълум қилган.

“Бизнес нуқтаи-назаридан олиб қарайдиган бўлсак, бу балки хато фикрдир, — деди Андерссон автомобилларни чет элга экспорт қилиш борасидаберилган саволга. — Аммо Сурияда бизнинг Nissan сингари ҳамкоримиз бор. Бу ишни анча осонлаштиради. Биз Ливандан ҳам яхши импорт қилувчини топдик. У ерда ҳам ишлар жўнашиб кетади. Биз Венгриядан дилер ёлладик. Тўрт ой олдин Мисрда бўлгандим. Айни дамда Тунис ва Марокашдан импорт қилувчилар қидирилмоқда”.