Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари Москва Давлат университетининг фалсафа факультети талабаси Варвара Карауловани ИШИД сафларига жалб қилишда гумон қилинаётган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Карауловлар оиласи адвокати Александр Карабановнинг сўзларига қараганда, Варвара бу воқеа юзасидан кўрсатма бериш учун тегишли идораларга чақирилган. Ундан биринчи навбатда воқеа тафсилотларини тушунтириб бериш сўралган.

Илгарироқ Варвара Караулова ўзининг шериги билан ИШИД қароргоҳларидан бирига йўл олган пайтда Чеченистонда қўлга олингани хабар қилинган эди. Россия тергов қўмитаси бу воқеа юзасидан иш қўзғатмаган эди.